Намоз вақтлари: Қуёш-06:55 Пешин-13:10 Аср-15:50 Шом-17:30 Хуфтон-18:50

Ассалому алайкум. Халифа Худойдод масжидининг расмий веб сайтига хуш келибсиз!!!

Динимизда гўштга эътибор

12.12.2017 й

Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ва биз уларга хоҳлаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик” (Ат-Тур, 22), “Иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб” (айланиб юрарлар) (Воқиъа, 21) Аз-Зухри дейди: “Гўшт етмиш хил усулда куч беради”.
Мухаммад ибн Васиъ дейди: “Гўшт кўришни мустаҳкамлайди”
Али розиялоҳу анҳу шундай деган: “Гўштни тановвул қилинглар, чунки у терини ёрқинлаштиради, меъдани мустаҳкамлайди, ва ҳатто хулқни яхшилайди”
У шунингдек дейди: “Кимки қирқ кун давомида гўштдан тийилса хулқи ёмон томонга ўзгаради”.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу асосан кўпинча сафарларда ва рамазон ойи давомида гўшт ер эди.
Биламизки гўшт турлари жуда кўп. Биз бу ерда фақат энг кўп тарқалганларини келтириб ўтамиз:

Қўй гўшти

Қўй гўшти бирламчи нам, иккиламчи исиққдир. Энг яхши қўй гўшти – бу бир ёшли қўйникидир. У, агар яхши ҳазм бўлса, қонни тозаланишига ёрдам беради. Бундай гўшт кўпроқ иссиқ ёки совуқ мижозлиларга, спорт билан фаол шуғулланадиган шимойил мамлакатлардаги одамларга ёки йилнинг совуқ фасилларида тўғри келади. У шунингдек қора хилтдан азоб чекадиганлар учун фойдалидир. Қўй гўшти ақл ва хотирани мустахкамлайди. Бироқ қари жониворлар гўшти хақида бундай деб бўлмайди.
Энг яхши қўй гўшти тўқ рангдаги қўчқор гўштидир, чунки у қўй гўштига нисбатан енгил, мазалироқ ва фойдалироқдир бўлади. Бичилган қўчқор гўшти янада яхшироқ ва фойдалироқдир. Семиз қўйнинг қизил гўшти енгилроқ ва тўйимлироқдир.
Гўштнинг энг яхши жойлари бу ўнг томоннинг суякни қоплаб турувчи гўштлар ёки олди қисми. Пайғамбар алайҳиссалом, масалан, қўйнинг олд томонини, каллага яқин кисмини яхши кўрардилар, бироқ калласини эмас. Бир куни ал-Фараздак кимгадир гўшт сотиб олишни буюриб шундай деди: “Олд қисмидан олгин, аммо калласини ва ичакларини эмас, чунки бу жойлар касаллик ўтирадиган жойлардир”.

Эчки гўшти

Эчки гўшти совуқ ва қуруқдир, ва унинг туфайли ишлаб чиқариладиган хар ҳил нарсалар зарарли бўлиши мумкин. У қийин ҳазм бўлади, унчалик тўйимли эмас. Айниқса бу жуда қуруқ бўлган эчки гўштига таълуқли, қийин ҳазм бўлади ва қора хилт пайдо қилади. Ал-Жахиз бир куни шундай деган эди: “Бир хассос табиб менга шундай деган эди: “Эй Абу Усмон! Эчки гўштини ема, чунки у махзунлик (депрессия) чақиради, қора хилтни пайдо қилади, хотирани сусайтиради ва қонни бузади. Аллохга қасамки, у яна болаларни ақлдан оздиради!” Шифокорлар эчки гўштини зарарли дейишганда, улар хазми заиф одамларни ва умуман бу гўштни ейишга одатланмаган одамларни назарда тутишади, масалан шахарликлар. Ёш эчкининг гўшти юмшоқроқ, тезроқ ҳазм бўлади ва туя гўштига нисбатан енгилроқ.

Мол гўшти

Мол гўшти совуқ ва қуруқ. Қийин хазм бўлади, қора хилтли қонни пайдо қилади ва кўпроқ жисмоний мехнат билан шуғулланадиганлар учун тўғри келади. Доим мол гўшти ейишга ўрганмаган одамларда қора хилт чақирадиган қуйидаги касалликлар учраши мумкин: витилиго, қичима, темиратки, мохов, фил касаллиги, саратон, тўрт кунлик иситма ва хар хил ўсмалар. Бироқ, агар уни зираворалр, саримсоқ, занжабил ёки долчин билан бирга тановул қилинса барча бундай ножўя таъсирлардан халос бўлиш мумкин. Буқа гўшти совуқроқ, сигир гўштининг эса қуруқлиги камроқ.

От гўшти

Асма, розияллоҳу анҳу, шундай деган: “Бир куни биз от сўйдик, ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам унинг гўштидан едилар” Пйғамбар соллаллоҳу алайҳи всаллам дедилар: “От гўштини ейиш мумкин, бироқ хонаки эшак гўштини ейиш мумкин эмас” Аллоҳ Субҳонаҳу Ватаоло Муқаддас Қуръонда отларни эшак ва хачирлар билан бирга эслатиши, уларнинг гўштига нисбатан бўлган ҳолатга ҳам таълуқли дегани эмас. Баъзида Аллоҳ Субҳонаҳу Ватаоло кетма кет бир турдаги нарсаларни ёки номларни эслатиб ўтади, баъзида - ҳар хил турдаги. Аллоҳ Субҳонаҳу Ватаоло, мисол учун, отлар ҳақида шундай дейди:
“Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдган нарсаларни яратур” (Наҳл, 8)
Бу отлар фақат миниш учун яратилган ва уни ейиш мумкин эмас дегани эмас. Аллоҳ Субҳонаҳу Ватаоло отларни миниладиган хайвонлар сифатида энг юқори баҳосини эслатмоқда ҳалос. Бундан ташқари, олдинги келган икки ҳадисда от гўшти истеъмоли мумкинлиги аниқ айтилган. От гўшти иссиқ ва қуруқ сифатларга эга. Заиф меъда учун ҳазми қийин.

Туя гўшти

Яхудийлар ва шиялар туя гўштини ейишмайди. Бироқ ҳадислардан биламизки, Пйғамбар алайҳиссалом ҳам, саҳобалар ҳам доим туя гўштини истеъмол қилишган. Ёш туя гўшти – энг ширин ва тўйимли гўшт турларидан биридир. Уни ейишга ўрганган одамлар учун у худди қўй гўштидай юмшоқ ва фойдали. Ўрганмаганлар учун хазми қийин. Туя гўшти организмга кучли таъсир кўрсатади, шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом уни егандан кейин таҳорат қилишни тавсия қилганлар. Бу ерда таҳорат гигиена нуқтаи назардан айтилганлигига эътибор бериш керак, диний нуқтаи назардан эмас, мисол тариқасида, мана бундай деганлари: “Ўзининг жинсий аъзоларига тегинган одам таҳорат қилсин”

Рукн: Таълим
Киритди: Админ | 142 | Улашиш:
Илм олимлар талқинида
Манзилимиз: Бухоро в, Бухоро ш
Электрон почтамиз: ilm@info.uz
ilm.uz ижтимоий тармоқларда :
© 2017 Ilm.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Сайт USAYT веб студияси томонидан яратилган. Designer: Mohi.