Намоз вақтлари: Қуёш-06:55 Пешин-13:10 Аср-15:50 Шом-17:30 Хуфтон-18:50

Ассалому алайкум. Халифа Худойдод масжидининг расмий веб сайтига хуш келибсиз!!!

Бухоро вилоятидаги 8 Декабрь куни Мавлиди шариф ўқиладиган масжидлар

07.12.2017 й

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой – Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улуғ насаблари, пок фитратлари, ибрат ва ҳикмат тўла муборак ҳаётларини тараннум этгувчи мавлиди шариф ўқилиши эзгу анъанага айланган.

Бир ой давомида Жума намозларида пойтахтимиз масжидларида ҳам Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, аҳлоқлари тўғрисида битилган, халқ орасида машҳур бўлган “Мавлиди шариф” ва ўзбек тилидаги саловоти шарифлар ўқилади.

Эртага, насиб бўлса, 08.12.2017 санасида Бухоро вилоятидаги қуйидаги масжидларда Жума намози олдидан Мавлиди шариф ўқилади:

Бухоро шаҳар
1. Файзиобод
2. Хўжа Исмат
3. Имом Ғаззолий
4. Хўжа Таббанд
5.Тагбанд Бафон

Қоракўл тумани
1. Бозорхўжа
2. Хўжалар

Шофиркон тумани
1. Хўжа Ориф ар-Ревгарий
2. Аҳад хожи Қилич ўғли
3. Қори Фазлиддин

Пешку тумани
1. Хўжа Рўшнойи
2. Хўжа Пешку

Ромитан тумани
1. Бобойи Самосий

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мадҳ этилган, саловот айтилган давраларга нур ёғилади, қалблар Ул муборак зотнинг исмлари, муборак сийратлари билан ҳушбўй мушк таратади. Бу онда дуолар мустажоб бўлади. Фурсатни бой берманг азизлар, Мавлиди шарифларга марҳабо!

Киритди: Админ | 96 | Улашиш:
Илм олимлар талқинида
Манзилимиз: Бухоро в, Бухоро ш
Электрон почтамиз: ilm@info.uz
ilm.uz ижтимоий тармоқларда :
© 2017 Ilm.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Сайт USAYT веб студияси томонидан яратилган. Designer: Mohi.