Намоз вақтлари: Қуёш-06:55 Пешин-13:10 Аср-15:50 Шом-17:30 Хуфтон-18:50

Ассалому алайкум. Халифа Худойдод масжидининг расмий веб сайтига хуш келибсиз!!!

Шавкат Мирзиёев: «Қуръон ҳофизларига машина, керак бўлса уй берамиз»

18.12.2017 й

Аввал хабар қилганимиздек, 16 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга қилган сафари давомида Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жомеъ масжидида бўлиб, бу ерда нуронийлар ва имом-хатиблар билан суҳбатлашди.

Azon.uz’нинг мажлисда қатнашган ишончли манбасининг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ўтказиладиган қорилар мусобақасига ҳам тўхталиб, Қуръон мусобақаларини аввал туманларда, кейин вилоят босқичида, кейин Республика босқичида ўтказамиз, Республика босқичида ғолиб бўлганларга машина, керак бўлса уй ҳам совға қиламиз, деб айтган.

Қайд этиш керакки, аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳар бир туманда қорилар мусобаси ўтказилиши ҳақида қарор чиқарган эди.

Киритди: Админ | 101 | Улашиш:
Илм олимлар талқинида
Манзилимиз: Бухоро в, Бухоро ш
Электрон почтамиз: ilm@info.uz
ilm.uz ижтимоий тармоқларда :
© 2017 Ilm.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Сайт USAYT веб студияси томонидан яратилган. Designer: Mohi.