Намоз вақтлари: Қуёш-06:55 Пешин-13:10 Аср-15:50 Шом-17:30 Хуфтон-18:50

Ассалому алайкум. Халифа Худойдод масжидининг расмий веб сайтига хуш келибсиз!!!

Масжидимизда мавлуди шариф ўқилди

06.12.2017 й

Жаноб Пайғамбаримиз таваллуд ойлари муносабати билан юртимизда Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳаётларини ўрганишга доир тадбирлар ўтказилмоқда, У Зоти бобаркотнинг ёдга олиб мавлуди шарифлар ўқилмоқда. Жумладан буган жума намозидан кейин масжидимиз ҳайъати ва намозхонлари таклифига биноан масжидимиз хонақоҳида мавлуди шариф ўқилди.

Батафсилроқ айтадиган бўлсак, 1 декабрь куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган "Халифа Худайдод" масжидида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари, юксак ахлоқ-одоблари ва олий фазилатлари ҳақида мавъизалар қилинди. Шунингдек, жоме масжидимизда Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, ахлоқлари тўғрисида битилган “Мавлиди шариф” китоби ўқилди ва бунга намозхонлар чин ихлос ила сомеъ бўлишди. Ана шундай мавлид маросимларидан бири пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидида бўлиб ўтди. Унда "Халифа Худойдод" масжиди имом-хатиби ва масжид расмийлари, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаларидан Республикамизнинг энг хушовоз қорилари ва бир қанча меҳмонлар қатнашдилар. Масжиддаги мавлиди шарифлар якунида юртимиз тинчлиги ва олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ривожини сўраб, дуои хайрлар қилинди.

Умматлик бахтига муяссар қилгани учун Аллоҳга Ўзининг жалолига ва жамоалига муносиб ҳамду санолар айтишимиз, бизларни дунё охиратда суюкли кишимиз, ота-онамиздан ҳам яхши кўрадиган кишимиз Муҳаммад (с.а.в)га кўплаб саловатлар айтишимиз лозим бўлади. Зеро, ҳадиси шарифларда келтирилганидек, У Зоти бобаракотга битта саловат айтсак - Аллоҳ бизга ўнта яхшилик ато этади.

Киритди: Админ | 23 | Улашиш:
Илм олимлар талқинида
Манзилимиз: Бухоро в, Бухоро ш
Электрон почтамиз: ilm@info.uz
ilm.uz ижтимоий тармоқларда :
© 2017 Ilm.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Сайт USAYT веб студияси томонидан яратилган. Designer: Mohi.