Намоз вақтлари: Қуёш-06:55 Пешин-13:10 Аср-15:50 Шом-17:30 Хуфтон-18:50

Ассалому алайкум. Халифа Худойдод масжидининг расмий веб сайтига хуш келибсиз!!!

Ўзбекистондаги ҳар бир меҳмонхонада Қуръон, жойнамоз ва қибла кўрсатгичи бўлади!

06.12.2017 й

Ўзбекистондаги ҳар бир меҳмонхонада 2018 йил 1 январдан бошлаб Қуръони карим, жойнамоз ва қибла кўрсатгичи бўлиши лозим. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда. Фото: «Azon.uz» Хабар беришларича, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси меҳмонхоналар фаолиятини тартибга солувчи янги давлат стандартларини ишлаб чиққан. Фото: «Azon.uz» Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотига кўра, 2018 йил 1 январдан кучга кирадиган янги талабларга мувофиқ, мамлакатдаги ҳар бир меҳмонхонада умумий хоналар сонининг ўндан бирида Қуръони карим, ибодат қилиш учун жойнамоз бўлиши, хоналарнинг камида 30 фоизида эса қибла кўрсатгичи бўлиши шарт. Диний идоранинг алоҳида қайд этишича, ушбу янги талаблар Ўзбекистонда зиёрат туризмини янада ривожлантириш, ташриф буюраётган зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида намозхона очилгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритди: Админ | 40 | Улашиш:
Илм олимлар талқинида
Манзилимиз: Бухоро в, Бухоро ш
Электрон почтамиз: ilm@info.uz
ilm.uz ижтимоий тармоқларда :
© 2017 Ilm.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Сайт USAYT веб студияси томонидан яратилган. Designer: Mohi.