Намоз вақтлари: Қуёш-06:55 Пешин-13:10 Аср-15:50 Шом-17:30 Хуфтон-18:50

Ассалому алайкум. Халифа Худойдод масжидининг расмий веб сайтига хуш келибсиз!!!

Тошкент халқаро аэропортида расман намозхона очилди!

06.12.2017 й

12 ноябрь Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида мусулмонлар учун намозхона очилди, дея хабар бермоқда «Azon.uz» сайти. Намозхона аэропортнинг халқаро йўналишларни кутиш залидаги B8 йўлаги олдида жойлашган бўлиб, ундан барча йўловчилар фойдаланиши мумкин. Бу мамлакатга ташриф буюрувчи мусулмон сайёҳлар ва фуқароларга қўшимча қулайлик туғдиради. Аввалроқ мамлакатда зиёрат туризми ассоциацияси ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатлар бошлангани, бу бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбектуризм» ташкилоти билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилаётганини маълум бўлган эди.

Киритди: Админ | 35 | Улашиш:
Илм олимлар талқинида
Манзилимиз: Бухоро в, Бухоро ш
Электрон почтамиз: ilm@info.uz
ilm.uz ижтимоий тармоқларда :
© 2017 Ilm.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Сайт USAYT веб студияси томонидан яратилган. Designer: Mohi.